Миллиардер Алессандро Прото «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан даъво қўзғаш ҳақида ариза берди, дея хабар бермоқда «Sports.ru». Бу унинг Нью-Йоркда 18,5 миллион долларлик квартира сотиб олиши ҳақидаги маълумотни рад этиши билан боғлиқ.
Футболчининг вакиллари аввалроқ ушбу ахборотни рад этган ва баъзи одамлар ўз манфаати учун португалияликнинг машҳурлиги ва унинг исмидан фойдаланишини таъкидлаган эди.
Proto Enterprises компанияси раҳбарияти Роналдудан туҳмат ва ёлғон маълумот учун 10 миллион евро ундириш талаби билан судга мурожаат қилди.
«АҚШдаги квартиранинг ҳақиқий тўлов қабул қилиб олувчиси рўйхатга олингач, биз Роналду уни сотиб олганидан сўнг, Бадр Харига ҳадя қилинганини айтишга мажбур бўлдик», — дейилади баёнотда.
Нашр таъкидлашича, марокколик кикбоксчи Бадр Хари Роналдунинг дўсти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик футболчи Криштиану Роналду Нью-Йоркда ўзига 18,5 миллион долларлик лофт сотиб олгани хабар берилган эди