“Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес “Барселона”га қарши ЕЧЛ чорак финалида бўлиб ўтадиган ўйинларни интизорлик билан кутаётганини айтиб ўтди.
“Бугундан барча яхши нарсалар бошланади. Терма жамоаларда бўлиб ўтадиган ўйинлар бизга анча қўл келади. Чунки терма жамоада ўйнаб қайтганлар яхши кайфиятда бўлади. Биз эса бўлажак ўйинларга кучли тайёргарлик ўтаймиз. “Барселона” билан ўйинни интизорлик билан кутяпман”, – дейди испаниялик ҳужумчи.