Франция футбол федерацияси ҳамда терма жамоа мураббийлар штаби “Реал” клуби ҳужумчиси Карима Бенземани яна терма жамоа сафига қайтариш ҳақида ўйламоқда.
Бенземанинг айнан Францияда ўтказиладиган Евро-2016да иштирок этиш масаласига 15 апрель куни ойдинлик киритилади. Айнан шу куни Каримнинг масаласи юзасидан махсус йиғилиш бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема термадаги жамоадоши Матье Вальбуэна билан юз берган воқеада “шантаж” қурбонига айланганди. Ўша пайтда ҳужумчи маълум муддат хибсда ушлаб ҳам турилганди.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 28 ёшли Бенземанинг ҳозирги спорт формасини яхши баҳолаяпти. Карим Испания чемпионатида 21та учрашувда майдонга тушиб, 20та гол киритган.