"Манчестер Юнайтед" футболчиси Хуан Мата, агар "ПСЖ" аъзоси Златан Иброҳимович "МЮ"га келадиган бўлса "қизил иблислар" уни хурсандчилик билан кутиб олишини айтиб ўтди.
"Унинг қандай қарорга келганини билмайман, "ПСЖ"да қоладими ёки йўқми хабарим йўқ. Балки у ўзининг карьерасида янги саҳифа очар. Иброҳимович жудаям кучли футболчи ва менга унга ўхшаган футболчи билан бир жамоада ўйнаш ёқади.
Қарорни мен эмас, Златан қабул қилади, лекин айтишим мумкинки, "МЮ"даги футболчилар у билан бир жамоада ўйнашдан хурсанд бўлиши аниқ. Унинг қилган ишларидан кўриниб турибдики, Швеция тарихидаги энг зўр футболчи шубҳасиз — Златан. У қаерда ўйнамасин, ҳар доим кўплаб совринлар ютган. Бу унинг иқтидоридан далолат беради ва "ПСЖ" учун ҳам, терма жамоа сардори сифатида Швеция учун ҳам жуда муҳим футболчи", - дейди Мата Sky Sports нашрига берган интервьюсида.