Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Брюсселнинг «Андерлехт» жамоаси легионери терактлардан кейин Бельгияни тарк этишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Брюссель шаҳрининг «Андерлехт» жамоасида легионер сифатида фаолият кўрсатиб келган аргентиналик ҳужумчи Матиас Суарес 22 март кунги терактлардан кейин Бельгияни бутунлай тарк этмоқчилиги ҳақида айтиб берди.

«Фожиа юз берган вақтда мен уйда эмасдим. Машғулотларга кетаётганимда радио орқали терактлар ҳақида эшитдим. Бу жуда даҳшатли эди.

Мен дарҳол қизимга қўнғироқ қилдим ва унинг ҳолидан хабар олдим. У хавфсизликда эканини билдирди. Машғулотларимиз бекор қилингач, оиламга қайтдим. Оила аъзоларим жуда қўрқиб кетишганди.

Париждаги терактлардан кейин Бельгияда ҳам кўп нарса ўзгарди. Энди одамлар савдо марказларида ва кўчаларда гавжум бўлиб юришмайди. Кўпчилик уйидан камдан-кам ҳолатлардагина чиқади.

Брюсселда жангариларга ва бошқа жиноий гуруҳларга алоқадорлиги гумон қилинадиган кўплаб кишилар яшайдиган туман ҳам бор.

Мавсум якунида мен «Андерлехт»ни тарк этаман. Гарчи мен Бельгия ва бельгияликларни севсамда шундай қиламан.

Мен рафиқам ва ўз агентим билан бу масала бўйича гаплашдим. Яқинларимнинг хавфсизлиги учун июнда кетишга қарор қилдим», – дейди Суарес.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:41, 23.03.2016.
Ўқилди: 3133 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.