Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Пётр Порошенко футбол бўйича Украина терма жамоаси аъзоларига тўппончалар совға қилгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Украина президенти Пётр Порошенко футбол бўйича Украина терма жамоаси Европа чемпионатининг финал босқичига чиқа олгани учун терма жамоанинг 9 нафар футболчисига мукофот сифатида олувчининг номи ёзилган тўппончалар совға қилган. Шундай совғани терма жамоа бош мураббийи Михаил Фоменко ва Украина Футбол федерацияси раҳбари Андрей Павелко ҳам олган. Бу ҳақда Украинанинг "Вести" нашри хабар бермоқда.

Олег Гусев, Евгений Хачериди, Андрей Ярмоленко («Динамо» Киев), Андрей Пятов, Вячеслав Шевчук («Шахтёр»), Руслан Ротань, Артем Федецкий («Днепр»), Евгений Селезнев ва Анатолий Тимощукка шундай совғалар берилган.

Порошенко бу ҳақдаги фармонни 2015 йил 21 ноябрда имзолаганди. Бироқ бу фармон энди, ОАВ тегишли сўровни амалга оширгандан кейин чоп этилди.

Футболчиларнинг "эсдалик совғалари" билан мукофотлангани ҳақидаги маълумот Украина президентининг расмий сайтида 22 ноябрда пайдо бўлганди.

Украина раҳбарияти орасида мукофот сифатида ўқотар қурол совға қилиш одат тусига кирмоқда. Февралда Украина мудофаа вазири Степан Полторак бир қатор сиёсатчиларни қурол билан мукофотлаганди. Мисол учун, Украина бош вазири Арсений Яценюк совға сифатида Томпсон тўппонча-пулёмети ва унга 203 та ўқ олган эди.

Украина терма жамоаси Францияда 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг финал босқичида Германия, Польша ва Шимолий Ирландия термалари билан бир гуруҳда беллашади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:40, 24.03.2016.
Ўқилди: 3086 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.