“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлин жамоадоши Маркус Рэшфорд ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Рэшфорднинг “МЮ”да кўрсатаётган ўйинлари ҳақиқий фантастика. У катта иқтидор эгаси. Мен у ураётган голларга қараб бундан баҳо бераётганим йўқ. Маркус ўсишда давом этади ва ҳақиқий юлдузга айланади”, – дейди Шнайдерлин.