Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяснинг маҳорати юқори эканлиги борасида айтиб ўтди. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.
- Биз ҳаммамиз биламиз Икер яхши дарвозабон. Мен уни дунёнинг 3-4 энг яхши дарвозабонлари қаторида деб биламан, - дейди Альба.
Эслатиб ўтамиз, Икер Касильяс ёзда “Реал”дан “Порту”га кўчиб ўтганди.