Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Авлиё Йохан». Марҳум Йохан Кройффнинг ҳаёт йўли

Баҳо:
+ | -

Кеча, 24 март куни афсонавий футболчи Йохан Кройфф оламдан ўтди. Голландиядан бошланма олган тотал футболни бутун Европага оммалаштиришда унинг ўрни беқиёсдир. У ўз вақтида замонавий футбол қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги тасаввурларни қайтадан шакллантира олди.

Хендрик Йоханнес Кройфф 1947 йилнинг 25 апрелида дунёга келди. У оиласи билан Амстердам шарқидаги Бетондорп (бетонли қишлоқ) туманининг яҳудий кварталида истиқомат қиларди. «Аякс» жамоасининг эски стадиони шу атрофда жойлашган эди.

Йоханнинг отаси сабзавот сотар, онаси эса «Аякс»да фаррош бўлиб ишларди. Онасининг иш жойи Йоханнинг келажагига бевосита таъсир ўтказди.

Урушдан кейинги йилларда голландияликлар совуқ ва зах уйларда истиқомат қилар, овқатланиш рационининг камтарона эканлиги ҳам ўсиб келаётган авлодга таъсир ўтказмай қолмасди. Йохан болалигида озғин, касалманд эди. Уятчанлиги боис тенгдошлари орасида кўзга кўрина олмаган болакай омадсизликларининг аламини футбол майдонида оларди.

Йохан ва унинг укаси Генрига кўчада тўп тепишга рухсат берилмагани боис улар севимли машғулотлари билан асосан мактабда шуғулланарди. Озғин ва бир қарашда нимжон бўлган Йохан ўйин пайтида нафақат тенгдошлари, балки ўзидан катталарни ҳам осонликча алдаб ўтарди. Ўша йилларда у ўзининг илк финтларини ишлаб чиқа бошлади. Ўн ёшида иқтидор соҳиби «Аякс»нинг ёшлар мактабига олинди.

Аммо мураббийларни унинг нимжон жуссаси қониқтирмас эди. Бу тўсиқни енгиб ўтишда Йоханга онасининг танишлари ёрдам берди. Ўша йиллардаёқ Кройффнинг тезлиги ва техник маҳорати ниҳоятда юқори бўлиб, майдонни яхши кўра олиши билан барчани ҳайратга соларди. У ҳатто ёши катта дўстларига ўйинни олиб бориш бўйича маслаҳатлар бера бошлади.

«Футбол ўйнаш жуда осон. Учта нарсани қила олиш керак. Тўпни тўғри тепиш, уни шеригингга етказиш ёки гол уриш учун. Тўпни назорат қилиш. Очилишни билиш. Тўпсиз ўйнаш тўп билан ўйнашдан кўра муҳимроқдир. Ахир ўйинчи унга 5–7 дақиқа эгалик қилади. Учрашув натижаси эса футболчи қолган 83–85 дақиқада майдонда ўзини қандай тутишига боғлиқ», — дер эди Йохан Кройфф.

16 ёшида «Аякс» билан биринчи шартномасини имзолаган Кройфф 17 ёшлигида асосий жамоа таркибида илк бор майдонга тушди, 19 ёшида эса Голландия терма жамоаси таркибидаги дебютини амалга оширди. 1965/66 йилги мавсумда, «Аякс»даги фаолиятининг иккинчи йилида Кройфф чемпионатнинг 19 учрашувида 16 та, шунингдек, 4 та кубок ўйинларида 9 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Айнан ўшанда «Аякс» раҳбарлигига Ринус Михелс келди ва футболда инқилоб бошланди.

Тез орада Кройфф нафақат мураббийнинг тактик концепциясига мос келиши, балки бутун жамоанинг ўйинини олиб боришга қодирлиги аниқланди. У майдонда тинимсиз ҳаракатланиб, рақиблар кутмаган жойларда пайдо бўлар ва уларни саросимага соларди. Шу-шу уни «Учар голланд» деб атай бошладилар.

Кройфф 30 метр масофани 3,8 секундда босиб ўта оларди. У жойидан туриб тезлик олишни ва дарҳол тўхташни эпларди. Кройффнинг машҳур услубларидан бири тўпни оёқ кафтининг ташқи томони билан бураш эди. У жарима ва бурчак тўпларини ижро қилиш пайтида тўпни шундай ажабтовур траектория бўйича ўйинга киритар эдики, копток ҳимоячиларни айланиб ўтиб, Кройффнинг жамоадошларига етиб борарди.

Михелс ва Кройффнинг тотал футболи қалбларни забт этишда давом этаётганди. 1966–1973 йиллар орасида «Аякс» олти марта Голландия чемпионлигини қўлга киритди. 1971 йилда амстердамликлар Грециянинг «Панатинаикос» клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, биринчи марта Европа чемпионлари Кубогини қўлга киритди. «Аякс»нинг ва шахсан Йохан Кройффнинг ўйини Европа футбол аҳлини ҳайратга солди. Ўша йили Кройфф биринчи «Олтин тўп» билан тақдирланди.

Кейинги йил «Аякс» Европанинг бош турнирида яна етакчилик қилди ва финалда «Интер»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди (ҳар икки гол муаллифи Кройфф бўлди).

1973 йилда «Аякс» Кубокни кетма-кет учинчи марта қўлга киритди. Бу сафар ҳал қилувчи ўйинда Италиянинг яна бир жамоаси — «Ювентус» 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Ўз навбатида, Кройфф 1973–1974 йилларда яна «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Германиядаги жаҳон чемпионатига Голландия терма жамоаси яққол фаворит мақомида борди. Турнир бошида Франтишек Фадронснинг ўрнига Ринус Михелс терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ишда, шунингдек, терма жамоа таркибини шакллантиришда Кройффнинг ҳам маълум ўрни бўлди. Нима бўлганда ҳам, Германиядаги мундиал финалида майдон эгалари «сеҳргар» голландлардан устун келди.

1974 йилги ЖЧ Йохан Кройфф халқаро карьерасининг чўққиси бўлди. У кейинги жаҳон чемпионатига боришдан нега бош тортгани ҳалигача сир бўлиб қолмоқда. Тахминларга кўра, у Михелснинг ўрнини эгаллаган Эрнст Хаппел раҳбарлиги остида тўп суришни истамаган.

1973 йили Кройфф Испаниянинг «Барселона» жамоасига бор-йўғи 900 минг фунт стерлинг эвазига ўтди. Бугунги кун футбол мухлисига ушбу рақам жуда кичкина бўлиб туюлади.

1978 йилгача «Барселона» таркибида фаолият юритган Кройфф Шимолий Америка лигасига ўтиб кетди. Шундай бўлса-да, унинг Каталония пойтахтига бўлган меҳри ўзгача эди. Орадан йиллар ўтиб, у «Барселона»га мураббий сифатида қайтиб келади.

Кройфф-мураббий «Барса» ўйинини ажойиб хислатлар билан бойитди. Бунинг натижасида кетма-кет тўрт марта Примерани, Европа чемпионлари кубогини ва яна кўплаб мукофотларни ютиб олди.

Бироқ асаб билан боғлиқ муаммолар туфайли соғлиғи ёмонлашган голланд афсонаси мураббийликдан тез орада воз кечди. Ундан кейин Кройфф жиддий таклифларни қабул қилмасдан, бир қанча қисқа муддатли лойиҳаларда қатнашди, жумладан, Каталония рамзий терма жамоасига бир неча бор раҳбарлик қилди, шунингдек, болалар билан кўп ишлади.

Кройфф Голландияга тез-тез бориб турар, олти кишилик жамоаларга мўлжалланган майдонларда болалар орасида мусобақалар ўтказар эди. Афсонавий учар голланд айнан шунақа шароитда болалар ўз қобилиятини максимал даражада пухта такомиллаштира олади, деб ҳисоблар эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:45, 25.03.2016.
Ўқилди: 4388 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.