Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Дэвид Бекҳэм ўз клуби учун майдон қурдиради

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм компанияси Майамидан ер майдони сотиб олди. Бу ерда Шимолий Америка футбол лигаси (MLS)да иштирок этиши мўлжалланган клуби учун майдон қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатган.

Бекҳэм ўз клубига асос солиши ҳақида 2014 йилнинг апрелида маълум қилган. Ўшанда спортчи бу лойиҳага ҳамкорлари билан биргаликда 125 миллион доллар сарфлашга тайёр эканини ҳам билдирган эди.

Аввалига Майами шаҳри ҳокимияти таклиф этилган ҳудудни “номуносиб” деб баҳолаб, қурилишга қарши чиқди. Лекин декабрда футболчи 25 минг кишини сиғдира оладиган арена қурилишига рухсат берувчи ҳужжатни қўлга киритди.

Манбага кўра, Майами-Бич яқинида сотиб олинган майдоннинг кенглиги 2,43 гектардан иборат.

Қурилиш ишлари бошланиш санаси ҳали маълум қилинмаган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 21:17, 25.03.2016.
Ўқилди: 3310 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.