Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Анзур Исмоилов: Голни эртароқ урганимизда, балки ҳисоб 5:0 бўлармиди?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон – Филиппин ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз Анзур Исмоиловнинг бош билан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. Ўз навбатида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди. Учрашувдан сўнг эса Анзур Исмоилов SPORTS.uz мухбирига ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув тўғрисида қандай фикрдасиз?

- Кўриб турганингиздек, жуда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Камида 5та яққол голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо ундан фойдалана олмадик. Лекин 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Шу 1:0 ҳисоби ҳам 3 очко тақдим этади. Мақсадимиз, бу ўйинда рақибни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш эди.

Бахрайн билан ўйин ҳақида...

Бахрайн билан ўйинга келадиган бўлсак, улар билан олдин ҳам ўйнадик ва уларни ўрганиб чиқдик. Тайёргарлик маромида. Футболчиларнинг барчаси тушуниб турибди. Биз учун бу уруниш охиргиси. Чунки ёшимиз ўтиб бормоқда. Шунинг учун ЖЧга чиқишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Голни ажойиб тарзда нишонладинглар...

Тўғри, голни бошқача нишонладик. Сервер Жепаров янги фарзанди учун шундай қилдик. Голга келадиган бўлсак, мен керакли жойда пайдо бўлдим ва дарвозани ишғол қилдим.

d3a3501e53c76c62724846163b0985a1.jpg

Филиппиндан қандай қаршилик кутгандинглар?

Филиппиннинг имкониятларини биламиз. Шунинг учун улардан яхшигина қаршилик кутгандик. Асосийси омад биз томонда бўлди. Балки голни эртароқ урганимизда, ҳисоб 5:0 бўлармиди?  

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:22, 26.03.2016.
Ўқилди: 3146 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.