Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Хави: "Англия Евро-2016да ғолиб бўлиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Испания термаси ва "Барселона" клубининг собиқ яримҳимоячиси Хавининг фикрича Англия терма жамоаси ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хави 2008 ва 2012 йилларда ўз терма жамоасида Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Англияликларнинг қитъа чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари Россия, Уэльс ва Словакия терма жамоалари ҳисобланади

"Ўйлашимча, Англия термасининг имкониятлари катта. Испания терма жамоаси биринчи совринни қўлга киритишидан олдин, бу мусобақанинг чорак финали босқичига бирон марта ҳам йўл ололмаганимиз туфайли катта босим остида дик. Таркибимиз жуда кучли ди, шу сабабли босим катта бўлган, бу бизларга таъсир қилган. Англия термасида ҳам Лемпард, Скоулз, Бекҳем ва Жеррард каби футболчилари бўлган олтин таркибда ҳам катта босим бўлган. Буни эплаш жуда қийин.

Ҳозир эса Англияда янги авлод бор- Кейн, Стерлинг, Деле Алли ва "Лестер"да мўъжиза кўрсатаётган йигитлар. Улардан ғалаба кутса бўлади. Улар шунчаки майдонга тушиб, футбол ўйнашлари керак. Агар уларнинг етакчиси Уйн Руни сафда бўлиб турса, имкониятлари катта бўлади", - дейди Хави.

Манба: championat.com
Киритилди: 16:10, 26.03.2016.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.