Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Луис Суарес: «Уругвай Бразилия билан дуранг ўйнади, Неймар билан битта гамбургер сотиб олдик ва уни бўлишиб едик»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес ўзи ва жамоадоши, бразилиялик футболчи Неймар ўртасида Уругвай ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳс натижасига тикилган гамбургер ҳақида эслатди.

25 март оқшомида 2018 йилги ЖЧ саралаши доирасида ўтказилган ўйин 2:2 ҳисобида якунланган. Ўйиндан олдин каталонияликлар клубида тўп сурувчи бу икки футболчи кимнинг терма жамоаси мағлубиятга учраса, у гамбургер олиб бериши бўйича баҳслашишганди.

«Ўйинда ҳеч қайси томон ғалаба қилмади, ҳеч ким мағлуб ҳам бўлмади. Биз Ней иккимиз битта гамбургер учун биргаликда пул тўладик ва уни бўлишиб едик.

Мени қўллаб-қувватлашганидан хурсандман, ахир анча вақтдан буён терма жамоада ўйнамагандим.

Биз Бразилия билан ўйинда очко қўлга киритдик, бу очко муҳим бўлиб чиқиши мумкин», – дейди Суарес.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:03, 28.03.2016.
Ўқилди: 2967 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.