«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг каталонияликлар сафига ўтиши, жамоадошлари ва мураббийлар билан муносабати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Барселона»га ўтиши ҳақида
«Барса» сафида ўйнашни орзу қилганман, лекин бу ерда марказий ҳужумчи позициясида ўйнаш муваффақиятли бўлишига ишонмагандим. Ҳамиша энг кучли футболчилар билан ўйнашни орзу қилганман ва айни паллада Месси, Неймар, Иньеста ва Бускетс билан бир жамоада тўп суряпман.
«Барселона»да муваффақиятларининг сири ҳақида
Биз учун ким гол уришининг аҳамияти йўқ. Асосийси — жамоа ғалаба қозонса бўлгани. Мақсадимиз аниқ — биргаликда ғалаба қозониш. Биз хурсандмиз. Мен, Неймар ва Месси ўртасида ҳасад йўқ.
Луис Энрике билан муносабати ҳақида
Мураббий томонидан илк кунларданоқ менга ишонч билдиргани мен учун жуда муҳим бўлган. У ўйинчиларга нима кераклигини билади. У футболчиларга қулоқ солади ва жамоада ажойиб муҳитни юзага келтира олади.
Унга бўлган босимнинг камайиши ҳақида
Ўзимнинг аввалги жамоаларимда ҳамиша босим остида бўлиб келганман. Ўзимни ҳам бунга тайёрлаганман. Жамоа ютқазганида бунга ўзимни айбдор деб ҳисоблаганман. Ҳозир эса муваффақиятсизлик менинг зиммамга тушмайди. Натижада мен эркинроқ ҳаракат қилиб, ўйиндан мароқланяпман.