«Севилья» ҳимоячиси Одил Рами жамоа ҳужумчиси Кевин Гамейрога «Барселона»га ўтишни маслаҳат бермаяпти.
«Гамейро «Севилья» учун жуда муҳим футболчи. У ҳар қандай жамоа учун муҳим ўйинчи бўла олиши мумкин. Лекин у «Севилья»да қолиши лозим. Боиси, «Барселона» сафида Месси, Неймар ва Суарес бор. Улар ҳеч қачон ротация қилинишмайди. У ўйнашни истаса, «Севилья»да қолиши шарт», — дейди Рами.
Аввалроқ Гамейро ўзига нисбатан «Барселона»нинг қизиқиши юзасидан фикр билдириб, Андалусияда бахтли эканини ҳамда бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаймаётганини айтиб ўтганди.