"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери жамоа янги бош мураббийи бўлиши кутилаётган Карло Анчелотти ҳақида гапириб ўтди.
"Анчелотти - яхши инсон ва жуда кучли мутахассис ҳисобланади. Унинг ўйин фалсафаси Гвардиоланикидан бошқачароқ. У кўплаб совринларни ютиб олган ва "Челси"да ишлаб юрган кечларида мени ўз жамоасига таклиф қилганди. Худди шу нарса Гвардиола билан ҳам бўлган. Пеп мени "Барса"га чақирганди. Энди бўлса у бу ерди. "Бавария"да барча буюк мураббийлар ишлайди", - дейди Bild нашри Рибери сўзларини келтириб.