Кириш Регистрация

Жанлуиджи Буффон футболни қачон тарк этишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» жамоаси ва Италия термаси дарвозабони Жанлуиджи Буффон футболчилик фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Мен яна 2 мавсум футбол ўйнамоқчиман. Кейин эса кетаман. Мен 40 ёшдан кейин ўйнашни истамайман.

Менга 2 баробар маош тўлашадиган бўлишса ҳам, ҳамиша «Юве»да қолганман. Мен учун бу жамоада бўлиш шараф. «Ювентус» – бу ҳаётимнинг бир қисми. Гарчи бугунги кунда бу гап у қадар жарангдор эшитилмасада.

Мен бу жамоада улкан тажриба тўпладим, лекин мураббий бўлмоқчи эмасман. Менга селекционер бўлиш ёқади. Мен АҚШга ёки Хитойга йўл олиб, у ерлардаги иқтидорларни кузатишни истайман.

Мен ўз олдимга ниманидир мақсад қилиб қўядиган бўлсам, уни бажармагунимча тўхтамайман. Мақсадсиз ҳаётни тасаввур эта олмайман», – дейди Буффон.

Буффон туринликлар жамоаси сафида 8 марта Италия чемпиони бўлган ва 1 марта мамлакат кубогини қўлга киритган. У Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигига эришган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 16:50, 01.04.2016.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.