«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Барселона»га қарши ўйин олдидан жамоанинг тайёргарлиги ва кайфияти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Биз бу ўйинга бир ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўрдик. Бир неча яхши футболчилар ўйиндан ташқарида қолиб кетишмоқда, лекин бунга қарши ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.
Бу ўйин «Реал» учун синов бўладими? Йўқ. Бу футбол ўйини. Ҳозир биз яхши формадамиз. Бу навбатдаги ўйин, аммо у принципиал характерга эга ва бошқа ўйинлардан ажралиб туради. Шу боис, бу ўйинни барча томоша қилади. Жамоа сўнгги ҳафталарда бўлгани каби ўйнашини истардим.
Қасос? Йўқ, мен бу ўйинни ўйинчилар билан бундай йўналишда гаплашмадим. Футболчилар биринчи ўйинда нима содир бўлганини яхши билишади (0:4), лекин фикру хаёлимиз фақат кейинги ўйинга қаратилган. Ҳар бир ўйин бошқасидан фарқ қилади. Бизга ғалабага керак ва биз ғалаба қозонишни истаймиз.
Хамесни «Реал»да барча нарса қаноатлантиряпти, у ўз ишига содиқ. Аммо ўйинчи майдонга тушмаслиги мумкинлиги ҳақида ўйлай бошласа, вазият қийинлашиб кетади. Боиси, барча ўйнашни истайди.
Фаолиятимдаги сўнгги класико 10 йил аввал бўлганди? Уйқу борасида менда муаммо йўқ. Мен хотиржамман ва бугун кечаси ҳар доимгидек тинч ухлайман. Олдинда турган ўйиндан мароқланишни истайман», – дейди Зидан.