Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Баҳром Абдураҳимов: “Насаф”нинг таклифи тўйим учун муносиб совға бўлган”

Баҳо:
+ | -

Баҳром Абдураҳимов билан суҳбатлашишни анчадан бери режамизга киритиб қўйгандик. Лекин бунга сира ҳам эриша олмаётгандик. Чунки “Насаф” жамоаси ички чемпионатда ва Чемпионлар лигасида бирин-кетин ўйинларини ўтказаётгани учун уларда вақт ҳам камлик қилмоқда.

Бунинг устига Абдураҳимов уятчан ва камгап. Шу боис у билан суҳбатлашиш осон бўлмаслигини яхши билардик. Унинг “Насаф” сафида кўрсатаётган ажойиб ўйинлари барчага манзур бўлаётган бўлса ажаб эмас. Меҳнаткаш, тиришқоқ ва абжирлиги орқали ўз ўйин услубига эгадир. Маълумот учун у Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. “Андижон” фаолиятидаги биринчи жамоаси бўлса, “Насаф” иккинчисидир. Аммо у бир йилнинг ўзида қаршиликлар билан муваффақиятларга эришишни бошлади. Хуллас, Баҳром билан бир амаллаб суҳбатлашишга эришдик.

-Баҳром Абдураҳимов футболга қандай ва қачон кириб келган?

-Болалигимдан футболга меҳрим баланд бўлган. Мактабда ўқиб юрган кезларимда мураббий Маҳмуд ака Маткаримов бизни шуғуллантирарди. У пайтда 5 ёки 6-синфда ўқирдим. Кейин эса мени Наманганда футбол лицей-интернатига таклиф қилишган. Йиғинда қатнашиш учун Косонсойга борганман. У пайтда ёш бола эдим. Балки шунинг учун бўлса керак уйимни соғинаверардим. Қолаверса, менга узоқлик ҳам қилган. Шу сабабли бир ой шуғулланганимдан сўнг у ердан қайтиб келганман. Кейинчалик Андижон олимпия захиралари спорт коллежига ўқишга кирдим. У ерда Абдуқаҳҳор Носиров мураббийимиз бўлган. 2007 йили эса “Андижон” жамоасининг ўринбосарларига ўтганман.

-Футболга қизиқишингизга кимдир туртки берганми ёки…

-Дадам футболга жуда қизиқади. Ёшлик чоғида футболчи бўлишни хоҳлаган ва қайсидир жамоа кўригига ҳам борган экан, аммо ўта олмаган. Шу сабабли кейинчалик кўнгли совиб кетган. Менга шу ҳақида гапириб берганди. Мени эса футболчи бўлишимни истаган.

-Катта футболга қадам ташлашингиз 2007 йилдан бошланди ва “Андижон”да 2014 йилгача фаолият олиб бордингиз. Бу клубда ўтказган йилларингиз ҳақида нималарни айтиб бера оласиз?

-“Андижон”да яхши мавсумларни ўтказганман. Ёмон деб айта олмайман. Яна нима ҳақида айтишим керак?

-Умуман, қониқиш ҳосил қилганмисиз?

-Катта футболга айнан “Андижон” орқали кириб келдим. Бунинг учун клубдан миннатдорман. Менга катта ёрдам кўрсатишди. Айниқса, Александр Аверьянов менга кўп ёрдам берган. У ерда ишлаган барчага раҳмат, Александр Николаевичга эса алоҳида айтаман.

-Бу мураббий айнан нимаси билан сиз учун бошқача эди?

-Аверьянов футболчилар билан қандай ишлашни яхши билади. У ҳар бир ўйинчининг кўнглига йўл топа олади. Шундай мураббийлар борки, улар фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Аверьянов эса биринчи навбатда футболчиларни ўйларди ва уларнинг манфаати унинг учун биринчи ўринда эди. У ҳеч қачон ўйинчилар билан сен-менга бормаган. Ҳамма билан муносабати ажойиб бўлган ва доим қўллаб-қувватларди.

-“Андижон”да ўйнаб юрган пайтингизда кутилмаганда “Насаф”га ўтиб кетдингиз. Бу чиндан ҳам кутилмаган ҳолат эди. Шу сабабли у ерга кўчиб ўтишингиз қандай юз берган?

-Нима десам экан? Бошида роса ўйланганман, қандай бўларкин, ўйнаб кета олармикинман, деган ҳавотирим бор эди. Аммо кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетди.

-Айнан биринчи бўлиб ким таклиф қилган?

-“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул ака Бердиевнинг ўзи таклиф қилган. Ростини айтсам, тўйим куни менга сюрприз бўлган. Айнан шу куни “Насаф”нинг менга таклиф билан чиқиши ҳақида эшитганман ва бу мен учун тўйимга қўшалоқ байрам бўлганди. Бир танишим менга бу ҳақида айтганди. Бу 2014 йилнинг 27 октябрь куни эди.

-Айнан биринчи бўлиб кимдан эшитгандингиз?

-Айтишим шартми?

-Бўлмасам-чм?!

-Мирзакамол Камолов тўйим куни менга қўнғироқ қилиб, “Сенга “Насаф” қизиқиб қолди, яқин орада таклиф билан чиқишади” деб айтганди. У билан жуда яқин муносабатдамиз, худди ака-укадекмиз. Унинг гапидан хурсанд бўлиб кетганман. Унга тўйга келяпсизми деб сўрасам, менга тўёна қилиб ушбу янгиликни айтган. Лекин ўзи кела олмаган. Рўзиқул Бердиев тўйимдан икки кун ўтганидан кейин ростдан ҳам телефон қилган. Мен ўшанда машғулотдан қайтаётгандим.

-Ие, тўйингиздан икки кун ўтиб машғулотга киришиб кетганмидингиз?

-Ҳа. Ўшанда “Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс эди. Менга машғулотларга келишимни айтди, унга ахир кеча уйландим-ку, десам ҳам барибир кўнмади ва машғулотларга келишим шартлигини айтди. Шу сабабли машғулотга чиқишга мажбур бўлганман. Хуллас, уйга қайтаётганимда Рўзиқул ака қўнғироқ қилди. Ўшанда йўлда эканлигим учун шовқин-суронда унинг гапларини яхши эшита олмагандим ва менга кейинроқ яна қўнғироқ қилишини айтди. Рости, Бердиев ўзини таништирганида этим жимираб кетганди. Кечга бориб яна телефон қилди ва гаплашдик. Боя айтдим, ҳаммасини ўйладим ва иккиландим ҳам. Кейин эса нима бўлса бўлар, бу ёғи Худога таваккал дея таклифига рози бўлдим.

-Ўша суҳбатдан кейин орадан қанча вақт ўтгач “Насаф”нинг йиғинига қўшилдингиз?

-2015 йилнинг бошидан Қаршига етиб бордим ва машғулотларга қўшилдим.

-Фаолиятингизда илк бор жамоангизни алмаштирдингиз. Шу сабабли янги клубга борган дастлабки пайтларингиз қандай ўтган? Мослашишингизда кимлар ёрдам берган?

-Бу ердаги муҳит жуда зўр. Янги борган пайтимда ҳам мени ҳаммаси қўллаб-қувватлашган, ёрдам беришган. Яхши муомала қилишади.

-Эътиборлиси рақобат кучли бўлса-да, дарҳол “Насаф”нинг асосий таркибига кира олдингиз. Буни қандай уддалагансиз?

-Рўзиқул Саъдуллаевичнинг менга ишончи жуда муҳим ўрин тутади. Ўйлайманки, асосий сабаби шу. Ҳар қандай янги ўйинчига руҳий мадад керак. Шу нарсани “Насаф”да менга бера олишган. Шунинг учун бемалол, ўзимни эркин ҳис қилиб ўйнашни бошлаганман. Бердиев менга “Сен бундан ҳам яхши ўйнашга қодирсан” деганида руҳланиб кетганман.

-Ўз ўйинларингиз орқали “Насаф”нинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланяпсиз. Яъни, сизда барқарорлик сезилиб турибди…

-Муҳим ўйинчи бу етакчи деганими? Йўғе, клубда етакчилар етарлича. Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илҳом Шомуродов, Мақсуд Каримов каби ўйинчилар – булар жамоанинг ҳақиқий етакчиларидир. Улар бир неча йиллардан бери ўйнаб келишяпти. Қолган футболчилар эса ёшлар ва уларнинг ортидан эргашишади. Аммо биздаги ёшлар ҳам жуда яхши ўйнашяпти.

-Лекин сиз 1988 йилда туғилгансиз ва 28 ёшдасиз. Сизни ёш деб бўлмайди-ку?!

-Бунисини ёзмай қўяверинг (кулади).

-Унда айтингчи, барқарорликни сақлаб келаётганингиз нимадан иборат? Айниқса, 2016 йилги мавсумни яхши бошладингиз ва ўйинингизда ранг-барангликни кўряпмиз. Ўйин сифатингиз ортиб боряпти. Буларни нима билан боғлаган бўлардингиз?

-Ҳайронман. Менимча, қишки машғулотларни яхши ўтказганимиз ҳам сабаб бўлаётгандир. Битта мен эмас, бутун жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти.

-Яқинда Рўзиқул Бердиев интервью берганида сизни майдондаги энг ўжар футболчи деб атади. Унинг бу фикрига қўшиласизми?

-Ўйин пайтида кўп қизишиб кетсам керак-да! Балки ютқазишни хоҳламаганим учун бўлса керак. Якка-курашларда тўпни рақибимга олдириб қўйсам, дарҳол жахлим чиқади ва уни қайтариб олиш учун охиригача курашаман. Бунинг натижасида қизиқишб кетаман. Менимча, шу сабабли мени ўжар деб айтган. Рўзиқул Саъдуллаевич, менга бошида, кўп қизишиб кетасан экан, ютқазишни истамаганинг учун охирида рақибингни тепиб юборасан-да, деб хазил аралаш гапирганди.

-Охирги пайтларда кўпчилик сизни миллий терма жамоага таклиф этса арзийди деган гапларни айтишяпти. Ўзингиз ҳам термадан таклиф олишингизни кутяпсизми?

-Биргина мен эмас, ҳар бир футболчи терма жамоадан таклиф бўлишини кутса керак.

-Шу пайтгача сизда Самвел Бабаян билан гаплашиш имкони бўлдими?

-Йўқ, гаплашмаганман. Лекин Ўзбекистон терма жамоасида тўп суриш буни менинг орзуим.

-Яна бир гап: “Андижон”да ҳам доим охиригача курашардингиз, аммо кўпинча у ердаги ўйинингиз “димланиб” қолгандек эди. “Насаф”да эса аксинча, бу ерда ўйинингиз “очилиб” кетди. Нима учун бундай бўлди деб ўйлайсиз?

-“Андижон”нинг ва “Насаф”нинг ўйин кўрсатиш тактикалари бошқа-бошқа. Бу ерда фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Рақиб ким бўлишининг бизга фарқи йўқ. Уйда бўладими ёки сафардами, ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмайди. “Андижон”га келсак, у ерда муҳит бошқачароқ. Фарқи ҳам шунда бўлса керак. Тўғри, “Андижон”да ҳам ғалаба учун ўйнардик. Аммо иккала клубнинг мақсадлари турлича.

-Дарвоқе, ўтган йили фаолиятингизда илк бор бронза ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритдингиз. Ўша пайтда нималарни ҳис қилганингизни айтиб берсангиз.

-“Насаф”даги биринчи йилим омадли келганидан роса хурсанд бўлдим. Барибир совринларни қўлга киритишнинг гашти бошқача бўлар экан-да! Бу йил эса илк бор Суперкубокни ҳам қўлга киритдик. Осиё Чемпионлар лигасида ҳам ўйнашга эришяпман. Бундай муҳитда тўп суриш жуда ёқимли.

-Чемпионлар лигасининг муҳитини ҳам сезяпсиз. Хўш, қандай экан?

-Ҳаммаси зўр! Бизда ҳали кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор ва охиригача курашамиз.

-Шартномангиз яна қанча муддатга амал қилади?

-Шу йилнинг охиригача.

-Эшитишимча, сизга яқинда қизиқарли таклиф ҳам бўлган экан-а?!

-Қўйинг, бу ҳақида гаплашмай қўяверайлик. “Насаф”га ёрдамим керак бўлса, яна қолиб ўйнашда давом этаман. Ишончини ҳамиша оқлашга тайёрман.

-Нима учун кам интервью берасиз?

-Тўғриси, интервью беришга қизиқмайман. Бир марта интервью берганман ва унда ҳам сизга.

-Бундан буёғига сизга бўлган эътибор ва муносабат ортиб боряпти. Шу боис журналистлар билан мулоқот қилишингизга ҳам тўғри келади ва бунга тайёр туришингиз керак.

-Бу билан мендан кўп интервью олишади демокчимисиз?

-Балки…

-Йўғ-е! Яна олдингидек позициямда бўламан шекилли (кулади).

-Унда ҳозир интервью беришга қандай рози бўлдингиз?

-Қандайдир йўллар билан интервью беришга кўндирдингиз. Очиғи, қандай рози бўлганимга ўзим ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.

-Суҳбат давомида қандай савол беришимни кутгандингиз?

-Саволлар қизиқарли бўлди. Суҳбатдан олдин ёшлигим ҳақида сўраса керак деб кутгандим.

-Суҳбат учун ташаккур. Бундан кейинги фаолиятингизга омад тилаймиз.

Раҳмат.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:49, 03.04.2016.
Ўқилди: 5132 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.