Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

«Барселона» Мессини Панамадаги офшорлар можароси бўйича вазиятда қўллаб-қувватлайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Панамадаги офшор компаниялар можаросига аралашиб қолгани маълум бўлган ўз футболчиси Лионель Мессини қўллаб-қувватлаши ҳақида эълон қилди.

«Мессига айблов қўйилишига асос бўлаётган «Панама ҳужжатлари» пайдо бўлган вақтдан буён «Барселона» ўз футболчисини қўллаб-қувватлашни бошлади ва унга ишонч билдирди. Жамоа Мессининг ҳалоллигини исботлаш ҳамда уни оқлаш учун барча воситаларни судга тақдим этишга тайёр», — дейилади жамоанинг расмий сайтида.

3 апрель куни Журналистлик текширувлари халқаро консорциуми офшор компанияларни таъсис этишда ёрдам берадиган Панаманинг Mossack Fonseca юридик фирмаси ҳақида маълумотларни эълон қилди.

Деярли бир йил давом этган текширувда журналистлар Mossack Fonseca фирмасининг ички архивидаги 11 миллионга яқин ҳужжатлар билан танишиб чиқди. Mossack Fonseca версияси бўйича, 40 йилдан буён фаолият олиб бораётган ушбу фирма ҳеч қандай қонунбузарлик қайд этмаган ва унга нисбатан ҳеч қандай айбловлар қўйилмаган.

Ҳужжатларда Mossack Fonseca’нинг машҳур ва нуфузли инсонларнинг офшор компаниялари билан алоқаси борлиги кўрсатилган. Масалан, улар орасида 72 нафар амалдаги ва собиқ давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари бор.

Бундан ташқари, Mossack Fonseca ҳужжатларида тахминан 20 нафар машҳур футболчи — «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» каби клубларнинг собиқ ва амалдаги футболчиларининг номлари келтирилган. Улар орасида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳам бор. Месси ва унинг отаси Хорхега тегишли Mega Star Enterprises Панамада рўйхатдан ўтказилган.

Mossack Fonseca ҳужжатарида Месси ва унинг отасига тегишли компания номи биринчи марта 2013 йилнинг 13 июнида тилга олинган. Бундан бир кун аввал эса Испания прокуратураси Месси ва унинг отасига нисбатан солиқ фирибгарлиги бўйича биринчи бор айблов қўйганди. Электрон хатда айтилишича, яна бир офшор агент ташкилоти Mega Star Enterprises ҳужжатлари билан шуғулланишни Mossack Fonseca’га топширган.

Мессининг оиласи Mega Star Enterprises компаниясига эгалик қилиши ҳақидаги маълумотлар ҳужжатларда икки ҳафтадан сўнг, 2013 йилнинг 23 июнида пайдо бўлди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:01, 05.04.2016.
Ўқилди: 2882 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.