"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Андер Эррера жамоасининг чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқини берувчи кучли тўртликдан жой олишига ишонмоқда.
"Мансити"га қарши охирги ўйин бизнинг бироз кучли эканимизни кўрсатди. Келажакка оптимизм нигоҳи билан қарашга асосларимиз бор. "Манчестер Сити" билан рақобатлашишга кучимиз етади. Эшли Янг, Антонио Валенсия, Фил Жонс ва Люк Шоу жароҳатларидан сўнг сафга қайтишмоқда. Улар бизга ёрдамлашишади. Ўйлашимча тўртинчи ўринга тайёрмиз", - дейди Эррера.