Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Биринчи лига. "Динамо" 2-турда ҳам очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Биринчи Лиганинг 2-тури доирасида чоршанба куни Ёзёвонда маҳаллий «Ёзёвон-Лочинлари» клубига қарши саф тортган «Динамо» жамоаси яна очко йўқотиб, сафардан бир очко билан қайтди.

Қувасойдаги дастлабки ўйиндан фарқли равишда Ёзёвондаги 2-тур баҳсида Илҳом Шарипов бошланғич таркибда иккита ўзгаришга қўл урди – Алишер Холиқов ва Комил Шарофутдиновлар ўрнига Азамат Бобожонов ва Фирдавс Абдусалимовлар дастлабки дақиқалардан майдонга тушишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида «Динамо» жамоаси майдонда рақибдан ўйин борасида устунлик қилган бўлсада, Виктор Клишин ва Азамат Бобожоновлар яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартириш учун Илҳом Шарипов ҳимоя қўрғони вакиллари ўрнига яримҳимоячиларни тушириб, майдон марказидаги устунлик эвазига ҳужумкорликни оширишни мақсад қилганди. Бироқ ушбу ўзгаришлар ҳам якунда наф келтирмади. Ўйин сўнгги дақиқаларига қадар ҳужумкор тўп сурган «Динамо»чилар майдон эгалари дарвозасини ишғол этиш уддасидан чиқа олишмади, 0:0.

Олий Лигага чиқишни кўзлаган «Динамо», афсуски, Биринчи Лиганинг дастлабки икки турида очколарни йўқотди. Навбатдаги баҳсда 17 апрель куни «Динамо» «Норин» клубини ўз майдонида қабул қилади. Кейинги турларда жамоа турнир жадвалидаги вазиятни ўнглаши шарт.

Биринчи Лига. 2-тур.

6 апрель (чоршанба).

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» – «ДИНАМО» - 0:0

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент), Х. Баҳодиров (Тошкент)

Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

«Ёзёвон-Лочинлари»: Алишер Фахритдинов, Ёқубжон Ёралиев, Зоҳид Исмоилов, Бунёд Абдуманнонов, Жаҳонгир Юсуфжонов, Ислом Ҳалилов, Бекзод Махралиев, Даврон Холматов, Умид Ҳошимов, Бобур Расулов, Ҳабибулло Буватоев.

Захира: Жасур Абдуллаев, Шариф Мирзев, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Улуғбек Олимов, Владлен Норов, Ғиёс Турсунов, Аҳмадхон Рўзибоев.

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров (Лазиз Нуриддинов), Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Миркомил Локаев (Комил Шарофутдинов), Саиджамол Давлатжонов, Жасур Азимов (Ислом Шарипов), Фирдавс Абдусалимов, Достон Ибрагимов (Орзумурод Аҳмедов), Азамат Бобожонов (Амиржон Сафаров), Виктор Клишин.

Захира: Рустам Тоштурдиев, Омаджон Тойлоқов.

Киритилди: 17:08, 06.04.2016.
Ўқилди: 5042 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.