Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ОЧЛ. «Локомотив» плей-оффга чиқишга яқин, «Насаф»нинг тақдири ўз қўлида

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 4-тур беллашувлари ўз якунига етди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг тўрт жамоасидан фақатгина «Локомотив» зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди. Қаршининг «Насаф» клуби дуранг қайд этган бўлса, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» Эрон клубларидан мағлубият қабул қилиб олди.

4-турдан кейин «Локомотив» гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш учун жуда яқин турибди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал-Иттиҳод» ва «Ан-Наср» очко йўқотгач, Тошкент клубининг имкониятлари анча ошди. «Локомотив» кейинги икки турни «А» гуруҳида 2-ўринда бораётган БАА клубига қарши ўтказади.

«А» гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Локомотив 4 2 2 0 5-2 8
2 Ан-Наср (БАА) 4 2 1 1 4-3 7
3 Ал-Иттиҳод 4 0 3 1 3-4 3
4 Сепоҳон 4 1 0 3 2-5 3


Пойтахтнинг бошқа бир клуби «Бунёдкор» эса йирик мағлубиятдан кейин аҳволини оғирлаштириб юборди. Навбатдаги икки турни Қатарнинг «Лахвия» клубига қарши ўтказадиган Сергей Лушчан жамоаси, бир йил муқаддам айнан шу клуб довонидан ўта олмаганди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқса, кетма-кет икки ғалаба ҳам «Бунёдкор»га ёрдам бермаслиги мумкин.

«B» гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Зоб Оҳан 4 2 2 0 6-2 8
2 Лахвия 4 1 2 1 5-2 5
3 Ан-Наср (СА) 4 1 2 1 5-8 5
4 Бунёдкор 4 0 2 2 5-9 2

 

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби навбатдаги икки турни «Ал-Жазира»га қарши ўтказишини инобатга олса, ижобий натижадан умид қилиш мумкин. Аммо вазият кўриниб турганидан бироз мураккаб. Дастлабки икки ўринни эгаллаб турган Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари ўзаро ўйинларда 1 тадан ғалабани қўлга киритса, «Пахтакор»га кейинги икки турдаги юз фоизлик натижа ҳам ёрдам бермайди. Клуб мухлислари Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддиятдан келиб чиқиб, ҳар икки жамоанинг ўзаро келишиб ҳаракат қилмаслигидан умидвор бўлиши мумкин.

«C» гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Тракторсозий 4 3 0 1 7-1 9
2 Ал-Ҳилол 3 1 2 0 7-4 5
3 Пахтакор 4 1 1 2 4-8 4
4 Ал-Жазийра 3 0 1 2 1-6 1

 

Ва ниҳоят, «D» гуруҳида «Насаф» 3-ўринни эгаллаб турибди. Қарши клубининг аҳволи «Бунёдкор» ҳамда «Пахтакор»никидан яхши. Ҳар ҳолда, навбатдаги босқичга йўл олиш «Насаф»нинг ўз қўлида. Бу йўлда Рўзиқул Бердиев жамоаси «Ал-Айн»га қарши кейинги икки ўйинда ижобий натижа қайд этиши керак бўлади. Бу рақибга қарши ўйин "Насаф" 4 очкони қўлга киритса ҳам, плей-оффга чиқиши мумкин, агар "Ал-Аҳли" "Ал-Жаиш"га қарши учрашувларда 2та ғалаба қозонмаса.

 «D» гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ал-Жаиш 4 3 1 0 5-2 10
2 Ал-Айн 4 2 0 2 5-5 6
3 Насаф 4 1 1 2 3-4 4
4 Ал-Аҳли (СА) 4 1 0 3 4-6 3


Осиё Чемпионлар Лигасида 5-тур учрашувлари 19-20 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:31, 07.04.2016.
Ўқилди: 5939 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.