"Палермо" жамоаси футболчиси, Италия терма жамоаси сафида ўйнаган тажрибали ҳужумчи Алберто Жилардино ўтган мавсумда молиявий муаммолар туфайли қуйи лигага тушиб кетган "Парма" жамоасини А серияга қайтаришда ёрдам бермоқчи.
Gazzetta di Parma нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли бу футболчи ўзининг собиқ жамоаси ҳақида қайғурмоқда. У бу жамоа сафида 3 мавсум давомида 116 марта ўйин ўтказиб, 56та голга муаллифлик қилганди.
"Парма" жамоаси банкротлик эълон қилгач, профессионаллик мақомини йўқотди ва Италия чемпионатининг учинчи дивизионига тушириб юборилди.
Жилардино жорий мавсумда 8та гол урган.
Шунингдек, у А серияда қолиши ҳам мумкинлиги, бу бошқа жамоалардан бўладиган таклифларга боғлиқлиги айтилган.