"Милан" яримҳимоячиси Кейсуке Ҳонда Италия чемпионатининг 32-турида жамоасининг "Ювентус" устидан ғалаба қозонишига ишонмоқда.
"Биз рақибга ташаббус бериб қўядиган жамоалар билан ўйнаганда қийналяпмиз. Балки, биз катта клубларга қарши ўйинларга руҳан яхшироқ тайёрланармиз.
Ҳамма ўйинчилар чемпионлар лигасида ўйнашни ва совринлар ютишни истайди, аммо реал кўз билан қараш керак. Кичик ютуқларга хурсанд бўлиш қийин, аммо қанча очко тўплай олсак, шунга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Ҳаммаси бўлиши мумкин, шу билан бирга "Ювентус"ни ютиш ҳам. Бу жуда қийин. Бунга риши учун ўзимизга ишонишимиз керак. "Юве" "Милан"дан кучлироқ, аммо биз "Наполи", "Рома" ва "Интер"га қарши яхши ўйнадик", - дейди япониялик футболчи.