Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

«Барселона» раҳбарияти Неймарга Америка Кубоги-2016да иштирок этишни расман тақиқлади

Баҳо:
+1 | -

Испаниянинг «Барселона» жамоаси раҳбарияти Бразилия футбол конфедерацияси раҳбарларини бразилиялик ҳужумчи Неймар Америка Кубоги-2016 турнирида иштирок этмаслиги ҳақида хабардор қилмоқчи, деб хабар беради «Sportbox.ru».

Каталонияликлар 24 ёшли ҳужумчига терма жамоа сафида фақатгина Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этишга рухсат бергани ҳақидаги хабарномани жўнатади. «Барселона» раҳбариятининг бундай қарорга келишининг сабаби Неймарнинг Европада оғир кечган мавсумдан сўнг июнь ойида дам олиши кераклиги билан изоҳланмоқда.

Бразилия миллий ва олимпия терма жамоаси бош мураббийи Карлос Дунга «Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг ҳам Америка Кубоги, ҳам Олимпиада ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганди.

Футболчининг ўзи Америка Кубоги–2016 турнирида Бразилия термасига чорак финал баҳсларидан бошлаб ёрдам бериш таклифи билан чиқди, аммо «кўк-анорранглилар» бунга кўнмади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Америка Кубоги турнири 3–26 июнь кунлари АҚШда, Рио-2016 Олимпиада ўйинлари эса 5–21 август кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:21, 09.04.2016.
Ўқилди: 3550 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.