Кириш Регистрация

Суарес Эвра билан юз берган ирқий можаросини хотирлади

Баҳо:
+ | -

Уругвайлик футболчининг фикрича, француз футболчиси жамоадошлари туфайли Суарес устидан арз қилган.

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Monte Carlo TV телеканалига берган интервьюсида "Ливерпуль" жамоасида тўп сурган вақтидаги нохуш воқеага изоҳ бериб ўтди.

2011 йили, "Ливерпул" нинг "Манчестер Юнайтед" билан ўйинидан сўнг, манкунианлар сафида тўп сурган Патрис Эвра, Суарес уни ирқий сўзлар билан ҳақорат қилганини айтгач, Суарес саккизта ўйиндан четлатилган эди.

Суареснинг фикрича, "Юнайтед" ўйинчилари кийим алмаштириш хонасида Луисни муҳокама қилишган ва Эврага ақл ўргатишган. Эвра эса, уларнинг маслаҳатига қулоқ тутган.

"Барселона" ҳужумчиси Эврани ҳақиқатдан "қоравой" (ниггер) деганини тан олар экан, аслида дўстларини шундай аташини таъкидлаган. Унинг айтишича, у ҳеч қачон ушбу сўзни масхара ёки ҳақорат маъносида қўлламаган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:06, 09.04.2016.
Ўқилди: 4033 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.