Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Олий лига, 4-тур. "Машъал" - "Навбаҳор" 2:1

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўзбекистон чемпионати 4- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" Муборакнинг "Машъал" клуби меҳмони бўлди. Жанговор руҳда ўтган ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Дастлабки 20 дақиқа "лочинлар" устунлигида ўтганини таъкидлаш зарур. Аммо, Хомяков шогирдлари ҳам аста-секин хавфли вазиятлар содир этиб боришди. Танаффус арафасида бу урунишлар ўз самарасини келтирди. Шаҳзод Шайманов белгиланган жарима зарбасидан сўнг тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди, 1:0.

Беллашувнинг иккинчи ярмида вазиятни ўнглаш мақсадида "навбаҳорчилар" катта куч билан олдинга ўтишди. 70- дақиқада футболчиларимизнинг ҳаракатлари гол билан якунланди. Дилшод Жабборов "Машъал" дарвозасини аниқ нишонга олди, 1:1. Бироқ орадан беш дақиқа ўтгач муборакликлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди.

Мирзоҳид Ғофуровнинг тўп узатишидан сўнг Зафар Тўраев мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашув охиригача 2:1 ҳисоби сақланиб қолди. Шу тариқа, "Навбаҳор" сафардан қуруқ қайтди.

"Машъал" - "Навбаҳор" 2:1 (1:0). 9 апрель. Муборак. Б. Вафоев номидаги ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов, Ш. Ражабов.
Назоратчи - Д. Роман.
"Машъал": 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шайкулов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жамшид Ҳасанов (9. Хумоюн Муртазоев, 78), 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 19. Мирзохид Ғофуров (24. Сирожиддин Раҳматуллаев, 81), 20. Шаҳбоз Эркинов, 22. Сирож Ҳамроев, 29. Дилявер Абибуллаев (27. Ғуломхайдар Ғуломов, 90+2), 90. Зафар Тўраев.
"Навбаҳор": 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 9. Дилшод Жабборов, 13. Хюнйеон Чой (29. Игорь Голбан, 55), 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов (11. Мўйдин Мамазулумов, 76), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 79), 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пищур.
Голлар: Ш. Шайманов (45+1), З. Тўраев (75) - Д. Жабборов (70)
Огоҳлантириш: А. Ғуломхўжаев (39).

Манба: http://pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:27, 09.04.2016.
Ўқилди: 4711 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.