Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Бахтиёр Ашурматов: "Мухлислар учун бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий Лиганинг 4-тури доирасида бир нечта учрашувлар ўтказилди. Улардан бирида "Андижон" ўз уйида "Нефтчи" клубини қабул қилди ва 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"гап бошлашдан олдин, бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Сабаби, тан олиш керак бугун ўйинимиз ўзимиз хоҳлагандай чиқмади. Мухлислар учун биз чиройлироқ футбол кўрсатишимиз керак. Лекин, сўнгги пайтлардаги мағлубиятлардан кейин биринчи навбатда уч очко, ғалаба керак эди. Шу сабабли йигитларда озгина ҳаяжон бўлган бўлиши мумкин. Ўзимиз хоҳлаган, биз берган кўрсатмаларни бажармаган бўлиши мумкин. Лекин йигитлар охиригча курашишди, ғалаба учун борини бериб курашишди. Шу сабабли йигитларга ҳам раҳмат айтмоқчиман ва Андижон халқини, Андижон раҳбарларини ғалаба билан табриклайман".

- Буугнги дербида "Андижон" ниманинг эвазига ютди деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, бугунги ўйинда асосий кучимиз - мухлислар бўлди. Биринчи бўлимда қийин ўйин ўтказдик. Футболчилар ишончсиз ўйин намойиш этаётгандай таассурот уйғотди. Лекин, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши эвазига, ўйинимиз ўхшамай турган бўлса-да, ғалаба учун ҳаракат қилдик. Йигитларга ҳам ўйиндан аввал, мухлислар учун бугунги ўйинни ютишимиз кераклигини, улар бугунги ўйинга катта тайёргарлик кўришгани сабабли ҳам ишқибозлар олдида ютиб юзимиз ёруғ бўлиши кераклигини айтган эдим. Шукрки, юзимиз ёруғ бўлди. Иккинчидан, бизга ғалаба жуда зарур эди. Мана шу сабабдан ҳам йигитлар "Нефтчи" жамоасидан кўра кўпроқ бизнинг йигитлар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Фёдров ҳам яхши жамоа тузишга муваффақ бўлган. Улар ҳимоявий ўйин кўрсатишини билар эдик. Қарши ҳужумда ҳам бизни бир неча марта жазолашлари мумкин эди. Лекин, ютқазиб турганимизга қарамай, ғалаба қозондик.

- Сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлардан кейин сизда жуда катта босим бор эди. Бугунги ўйиндан аввал сизни нима қўрқувга солган эди?

- Ўйиндан олдин йигитларга "ҳозир ёки ҳеч қачон" деб айтган эдим. Агар мағлубиятга учрасак жамоада ўзгаришлар бўлишини, шу сабабдан ҳам бугунги ўйинга сўнгги дангга чиққандай чиқиш кераклигини илтимос қилгандим. Йигитлар кўрганингиздек охиригача курашди. Ҳатто захирадан чиққан футболчилару, ўйнолмаган футболчилар ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Ҳамжиҳатлик эвазига бугунги ўйинда ғалаба қозондик. Ман қўрқаним, мухлислар олдида ишончни йўқотиб қўйишдан қўрққандим. Сабаби учта ўйинда ҳам мағлубиятга учрадик. Бугун эса мухлислар учун ютишимиз шарт эди ва ютдик. Қўқондаги ўйиндан кейин мухлислар чиройли ўйин ўйнаганимизни айтишганди, декин ҳозир биз учун чиройли ўйиндан кўра очко муҳимроқ. Агар бугун улар хоҳлаган ўйинни намойиш қилолмаган бўлсак, узр сўрайман ва раҳмат айтаман.

- Ўйинда учинчи ҳужумчини туширдингиз. Бу сизнинг ўйлаб қўйган тактикангизмиди ёки таваккалчиликми?

- Таваккал қилдим. Сабаби Анвар Бердиев андижонлик мухлисларнинг ёқимтойи. Унинг ёши катталигини ҳисобга олиб, барча ўйинларда захирадан майдонга туширяпмиз. Бугун  "Нефтчи"нинг 5 та ҳимоячи билан ўйнашига юз фоиз ишончимиз комил эди, шу сабабли  биз учта ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик ва таваккал қилдик. Лекин, йигитларга ҳимояни ҳам унутмаслик кераклигини таъкидлагандим.

- Отахоновни биринчи бўлимда майдонга тушириб иккинчи бўлимда алмаштиряпсиз. Бу нимадан далолат?

- Бу футболчининг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. Қўқонда ҳам Отахонов яхши ўйнади, лекин ўзи алмаштиришимни сўраб қўлини кўтарганди. Бугунги йинда эса, биз Ҳулом Ўруновнинг ўйинни ташкил қилиши ва тўпни назорат қила олиши сабабли Отахоновга алмаштиришга ва ўйинни кучайтиришга қарор қилдик ҳамда Отахоновни алмаштирдик.

- Ғалабадан кейин босим бир оз камаяди. Биз қачон Ашурматовнинг ҳақиқий жамоасини кўрамиз?

- Муаммоларимиз етарлича. Муаммолар устида ишлаймиз. Ҳар бир футболчи ўз устида ишлаши, ҳамда юқори босқичга чиқиши зарурлигини айтиб ўтдим. Бугунги ўйинда камчиликлар кўзга ташланган бўлиши мумкин. Бироқ, олдинги ўйинларда йигитлар яхши ҳаракат қилишган эди. Бугун ўйтган ўйинлардаги мағлубият сабабли йигитларда босим бор эди ва шу сабабли ҳам оддий ҳолатларда хатога йўл қўйишди. Тезроқ гол уришга ҳаракат қилганимиз сабабли ҳам хатолар кўзга ташланди. Лекин, айтганимдек, йигитлар ўз устида ишлашлари ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишлари ҳақида таъкидлайман. Сабаби биз улар учун футбол ўйнаймиз. Агар мухлис стадиондан хурсанд ҳолда кетса, биз ўз мақсадимизга эришган бўламиз. 

Бобур Икромов

Манба: offside.uz
Киритилди: 21:53, 09.04.2016.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.