"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста Испания чемпионатида "Реал Сосьедад"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) жамоанинг бошқа хато қилишга ҳаққи йўқлигини айтди.
"Голга жавоб бериш ҳар доим қийин бўлган. Биз яна ғалаба қозонишни бошлашимиз керак, қилиш мумкин бўлган барча хатоларни қилиб бўлдик.
Биз чемпионат етакчисимиз, ўзимизни аямаслигимиз керак. Келгуси ўйинларга тайёрланишимиз лозим", - дейди Иньеста.