"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Самир Насри янги мавсумдан жамоани Хосеп Гвардиола бошқаришига муносабатини билдирди.
"Янги мавсумга тайёргарлик жараёнига максимал равишда тайёр бўлишга умид қиламан. Бу менга ўзимни кўрсатишимда ёрдам беради ва у вақтда футбол ўйнашга бўлган чанқоғим юқори бўлади. Клубда қоладиган бўлсам, Гвардиоланинг омади чопган бўлади, чунки майдонга тушишга бўлган хоҳишим ўта юқори бўлади.
Мен Гвардиола фалсафаси ва унинг жамоасига идеал равишда мос келаман. Мавсум олди тайёргарликнинг биринчи куниёқ мураббий билан гаплашиб, футбол ўйнашни жуда соғинганимни айтаман", - дейди Насри.