Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Златан Ибраҳимович: «Мен кекса бўлиб туғилгандим, йилдан-йилга ёшармоқдаман»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ чорак финалидаги жавоб учрашуви олдидан ўзи ва жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Сиз яна бир марта «ПСЖ» билан ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинида майдонга тушасиз. Сиз жамоа тарихига киришни қай даражада кучли истайсиз?

- Ҳар сафар биз ўз олдимизга иложи борича узоқроққа бориш мақсадини қўйганмиз, лекин ҳали финалгача чиқмадик. Бу йилги вазифамиз ҳам шундай - имкон қадар турнир охиригача бориш. Бу турнирда нималар содир бўлишини олдиндан айтиш қийин. Чемпионлар лигаси шуниси билан қизиқ. Ҳамиша бор куч билан мақсад сари ҳаракат қилиш мумкин, лекин воқеалар ривожини олдиндан тахмин қилиш жуда қийин. Биз бу мавсумда ҳар қачонгидан кўра яхшироқ ўйнамоқдамиз. Бизда тажриба тўпланди. Биз учун энди чорак финалга чиқиш натижа эмас.

- Ўтаётган мавсумдаги ўйинларингиздан қанчалик қониқдингиз?

- Мен мавсумни мароқ билан ўтказмоқдаман. Мавсум аввалида турли танқидлар билдирилганди, аммо барча жим бўлган ва ўйинимдан роҳатланмоқда. Мен шундай иш қилдим. Мен одамларга футболдан роҳатланиш имкониятини тақдим этдим.

- Сиз 34 ёшдасиз; Сиз ўзингизнинг энг яхши ўйинларингизни айнан ҳозир ўтказаяпман деб ўйлайсизми?

- Ҳа, мен авваллари ҳозирги каби яхши ўйнамагандим. Ҳеч қачон ўзимни ҳозирги каби кучли сезмаганман. Айтишим мумкинки, мен кекса ҳолимда туғилганман ва ёш бўлиб ўламан. Буни шунга қиёслаш мумкин.

- Ёшинингиз ортган сари спортдаги ютуқларга бўлган чанқоқлигингиз ортмоқдами?

- Ҳа, мен ютуқларни қадрлай бошладим. Бу бошда рўй беради. Бу руҳий ҳолат. Сен ўзингни бардам ва ёш ҳис қила бошласанг, аслида ҳам шундай бўлади. Жорий мавсумда мен ўз ўйинимни кўрсатдим. Ёш — бу шунчаки рақамлар. Сенинг ёшлигинг — сенинг бошингда бўлади. Қанчалик ёшлигингни сенинг онгинг ҳал қилади. Шундай экан, мен ўзимни жуда ёш деб ҳисоблайман.

- Сиз ҳозирги жамоангиз билан Францияда ютиш мумкин бўлган барча совринни ютдингиз. «ПСЖ» билан ЕЧЛда ғолиб чиқиш сиз учун нимани англатади?

– Мен совринлар учун ўйнайман. Агар менда қандайдир совринни ютиш учун имкон пайдо бўлса, бор кучим билан шунга интиламан. Бутунлай. Шунинг учун, бизда бу турнирда зафар қучиш учун имкон бор экан, биз албатта бунга бор кучимиз билан интиламиз. Бу совринни ютишни фақат рақибларимиз ва уларнинг мухлисларигина эмас, биз ва мухлисларимиз ҳам исташади. Биз шунинг учун шу ердамиз. Биз машғулотлар ўтказдик ва ғалаба учун тайёрландик. Кўрамиз, ўйинда нима бўларкан», – дейди футболчи.

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:43, 11.04.2016.
Ўқилди: 3288 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.