«Арсенал» жамоаси дарвозабони, айни вақтда «Рома» жамоасида ижара асосида ўйнаётган Войчех Шченсни АПЛнинг жорий мавсумида «Лестер» жамоаси ғолиб чиқишини истаётгани ҳақида айтди.
«Ҳозир футбол оламидагилардан ҳеч ким «Лестер» жамоаси кўрсатган мўъжизавий натижаларга изоҳ бера олмайди. Мен «Арсенал» аъзосиман ва бу жамоани қаерда бўлсам ҳам қўллаб-қувватлашда давом этаман, лекин бу мавсумни Раньери шогирдлари ютишини истаяпман.
Улар барчага ўрнак ва кўпчиликни руҳлантириб, кўпчилик учун илҳом манбаи бўлишмоқда. Уларнинг ўйинларини кузатиш мароқли», – дейди польшалик дарвозабон Sky Sport Italia эфирида.