Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Самвел Бабаян: "Гуруҳда бир-бирига муносиб жамоалар йиғилган"

Баҳо:
+ | -

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олди ва унга Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Сурия ҳамда Қатар терма жамоалари қаршилик қилади. Маросимда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида қуръа натижалари ва саралашнинг учинчи босқичи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун муҳим кун эди. Муҳимлиги, бизнинг гуруҳга қандай даражадаги рақиблар тушгани эътиборидан эмас – бу босқичда осонлик билан енгиш мумкин бўлган рақибнинг ўзи бўлмайди – айнан рақиблар номларини билиб олиш ва шу кун, мана шу дақиқадан тайёргарликни бошлаш, гуруҳимиздаги жамоаларни ўрганиш жараёнига киришиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб айтяпман. Мана энди биз кейинги босқич тайёргарлигига тўлақонли киришишимиз, рақиб жамоалар ўйинларини таҳлил этишни бошлашимиз, ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун саралашдаги рақибларимиз даражаси, ўйин савиясига яқин жамоалар танлашимиз мумкин”.

“Шу ўринда мухлисларга ҳам мурожаат қилмоқчиман: Биз ҳар бир ўйинимизда сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни, мададингизни, кўмагингизни ҳис қилиб турдик. Футболчилар ҳам айниққса сўнгги ўйинларда сизларни бахтиёр қилиш учун бор кучларини иша солиб ҳаракат қилишди. Шундай қўллаб-қувватлашдан, шундай кўмакдан кейинги босқичда ҳам умид қилиб қоламиз. Ўз навбатида биз йигитлар билан ўзбек футболи олдида турган асосий вазифа – Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу бизнинг қўлимиздан келади деб ўйлайман. Бунинг учун бизда етарлича маҳоратли футболчилар бор. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан жамоа ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун, керакли барча шароитлар яратиб бериляпти”.

“Рақибларга келадиган бўлсак, уларнинг ҳеч бири бу ергача тасодифан етиб келмади. Гуруҳда бир-бирига муносиб жамоалар йиғилган. Яққол фаворитлар ёки аутсайдерлар йўқ. Ҳозир ҳар бир ўйинга ҳаётимиздаги энг муҳим ўйиндек муносабатда бўлишимиз керак. Ҳар бир ўйин алоҳида сюжет, алоҳида тарих. Биз учун энг асосийси - айни вақтда биринчи ўйинда ғалаба қозониб олиш”, - дейди Самвел Бабаян.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:12, 12.04.2016.
Ўқилди: 8952 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.