Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Ломбертс: «Баъзилар ўзимни портлатсам, 7 бокирага эга бўламан деб ўйлайди»

Баҳо:
+ | -

«Зенит» клубининг бельгиялик ҳимоячиси Николас Ломбертс ватанида содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатларидан кейин Бельгиядаги муҳожирлар ўртасидаги экстремизм муаммолари ҳақида гапириб ўтди.

«Бундай воқеа мен билан ҳам содир бўлиши мумкин, сабаби ўша куни мен Бельгияда эдим. Отам икки соатча олдин теракт содир бўлган жойдан ўтганди. Шундай вазиятларда хавфсизлигинг нақадар нозик ҳолатда эканини ҳис қиларкансан.

Ҳозир Бельгия, асосан Брюсселда, экстремистлар, мусулмонлар қатлами билан муаммолар бор. Улар ўша ерда яшашади, истаган ишини қилишади, ҳеч ким уларга тегмайди. Бу муаммо қарийб 20 йилдан буён мавжуд: улар бизнинг маданиятга ўрганиши шарт эмас, бу худди геттога ўхшайди. Улар ўша ерда яшашади. Улар француз, ҳолланд ёки немис тилини ўрганишлари зарур ҳисобланмайди.

Улар бельгияликларга ўхшаб ишга, қўлга киритган имкониятларга эга бўла олмайдигандек ўзларини тутишади. Биз улар учун ирқчилармиз. Аммо, ўйлашимча бу ўта кулгули. Чунки уларга барча шароитлар яратиб берилган. Улар Бельгияга кириб келишганида яхши яшашлари учун биздан пул олишган. Уларга нима хоҳлаган бўлишса, барчаси берилган.

Аммо уларнинг баъзилари бутунлай бошқача ўйлашади «агар ўзингни портлатиб юборсанг, еттита бокира қизга эга бўласан» деган хаёл билан яшашади. Бундай гапга ишониш учун ўта кетган аҳмоқ бўлиш керак.

Бельгияликлар, французлар, европаликлар умуман олганда анча очиқ ҳудуд бўлиб қолган. Агар биз ҳозир қандайдир сиёсий ҳаракат қилсак, бизни ирқчига чиқариб қўйишлари мумкин. Биз жуда юмшоқ муомалада бўламиз. Мана бизнинг муаммоимиз қаерда», – дея Ломбертсдан иқтибос келтиради «Р-Спорт».

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:54, 12.04.2016.
Ўқилди: 2818 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.