"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўз жамоасининг ЕЧЛ чорак финали жавоб учрашувида "Манчестер Сити" тўсиғидан ўта олмаганидан афсусда эканлигини билдирди.
"Афсусдаман. Биз икки учрашувни бой бердик, чунки ўз савиямиздан паст ўйин кўрсатдик. Бу футбол, бундай нарсалар учраб туради. "ПСЖ" - ўйиндан ташқари ҳолатда", - дейди Иброҳимович.