"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финалида "Вольфсбург"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (3:0) фикрларини билдирди.
Португалиялик футболчи учрашувдаги барча голларнинг муаллифи бўлди.
"Чемпионлар лигасининг ўйинларида мухлислар ўзларини бошқача, фаолроқ тутишади. Ушбу қийин учрашувдаги ғалабамизга уларнинг ҳиссаси катта бўлди. Бундай учрашувдаги ғалабалар янада тотли. БУ сеҳрли кеча бўлди.
Албатта, мен чемпионлар лигасидаги рекордимни янгилашни истардим. Хет-трик қилганимга қарамай, бу менинг энг яхши ўйиним мас. Бундан ҳам ёрқинроқ ўйин кўрсатганман. Одамлар менинг майдонда бор кучим билан ўйнашимни биладилар. Статистика алдамайди. Доим меҳнат қилган кишини Худо қўллайди.
Гооларим сони ортганимдан хурсанд масман, десам - алдаган бўламан, аммо асосийси жамоам ғалабаси. Гол уришга бўлган иштиёқ менинг ДНКмда бор. Мен ҳар доим жамоамга ёрдам беришни истайман. Мени тез-тез танқид қиладилар, бунга ўрганиб қолдим. Ҳозир 31 ёшдаман, аммо бу менинг ўйинимга таъсир ўтказгани йўқ.
"Атлетико" ёки "Барселона"? Қийин танлов. "Атлетико" ҳимояда яхши ўйнайди, бу жамоага гол уриш қийин. "Барселона" - Европанинг нг яхши жамоаларидан бири. Мен Португалиянинг "Бенфика"си билан ўйнашни истардим.
Менга Зидан билан ишлаш ёқяпти. Ўйинчилик вақтидан буён унга қойил қолиб келганман", - дейди Роналду.