"Бенфика" ҳимоячиси Нивалдо Жардел ЕЧЛ чорак финалида "Бавария"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (2:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоалар ўртасидаги фарқ катта бўлди деб ўйламайман. Мюнхенликлар ўз услубларига содиқ бўлишди: тўп билан кўпроқ муомала қилишди. Аммо биз ҳар икки ўйинда ҳам яхши курашдик. Бугун биринчи бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб олган эдик, аммо рақибда зўр ўйинчилар бор эди", - дейди Жардел.