"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Атлетико"га қарши ЕЧЛ чорак финали жавоб учрашувидан сўнг (0:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи дақиқаданоқ ҳужумга ўтишларини билар эдик. Гризманннинг голи барча қарталаримизни чалкаштириб юборди.
Бу мавсумнинг энг яхши лаҳзалари эмас. Футболда идеал мавсумлар бўлмайди. Рақибни табриклашимиз ва омад тилашимиз керак.
Қолган ўйинларни яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламиз. Биз Кубок ва Испания чемпионатида ғолиб чиқишимиз керак", - дейди Пике.