"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Маруан Феллайни Англия кубогида "Вест Ҳэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Гол омад туфайли бўлмади, мен гол уришни истаган эдим. Бу муҳим гол бўлди, у ўзимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлади.
Биз яримфиналга чиқдик ва диққатимизни невбатдаги ўйинга қаратамиз. Англия кубогини қўлга киритиш учун ҳамма нарса қиламиз. Бу муҳим соврин", - дейди Феллайни.