Иккинчи бундеслиганинг 29-турида "Нюрнберг" ва "Дуйсбург" клублари ўртасидаги учрашувда нюрнбергликлар ҳимоячиси Дейви Бюлхейтс рақибига қўлини "тўппонча" қилиб ўқталди.
Буни кўрган учрашув ҳаками Бюлхейтсни майдондан четлатди. Тартиб-интизом қўмитаси эса футболчини уч ўйинга дисквалификация қилди. Бундан ташқари у 5 минг евро жарима тўлайди.