Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

“Пента-трик” урган футболчилар. Роналдудан Шацкихгача

Баҳо:
+ | -

Битта учрашувда 5 та гол уриш осон иш эмас. Буни ҳар қандай футболчи ҳам уддалай олмайди. Биз сўнгги йилларда “пента-трик”ка эришган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.  

 

1. Димитар Бербатов. “Манчестер Юнайтед” – “Блекберн” 7:1 
27. 11. 2010. Англия чемпионати
 
Болгариялик ҳужумчи “Блекберн”га қарши ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Рунинг узатмасидан сўнг ҳисобни очган эди. 27-дақиқада эса иккинчи голини ҳам расмийлаштирди. Иккинчи бўлимнинг 2 дақиқаси ҳам Димитар учин омадли келди ва у “хет-трик”ка эришди. Бироқ бу ҳужумчи учун камлик қилди. Натижада 62 ва 70 дақиқаларда яна тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйиб “пента-трик”ини расмийлаштирди. Ўша мавсумда Бербатов 21 та гол билан чемпионат тўпурари бўлган эди. 

 

2. Лионель Месси. “Барселона” – “Байер” 7: 1 
07. 03. 2012. ЧЛ. 1/8 финал
 
Чемпионлар лигаси (Чемпионлар кубоги ҳисобга олинмаган) тарихидаги иккита “пен-трик”дан биттаси “Барселона” ҳужумчиси Мессига тегишли. Лео 2011/12 йилги мавсумнинг нимчорак финалида “Байер” посбонини 5 бора ранжитишга муваффақ бўлди. Аргентиналик 25, 42, 49, 58 ва 84 дақиқаларда тўп киритди. Ана шу куни унинг 5 та голига 4 нафар футболчи ҳаммуаллифлик қилди: Хави, Иньеста, Фабрегас, Кейта. Яна бир голда эса у ўзининг индивидуал ҳаракатларини ишга солди. ЧЛда битта ўйинда 5 та гол уришни хаттоки Криштиану Роналду ҳам орзу қилади.  

 

3. Криштиану Роналду. “Реал Мадрид” – “Гранада” 9: 1 
05. 04. 2015. 29-тур Испания чемпионати
 
Роналду Мессига қараганда 3 йил кейин бир учрашувда ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди. Ўтган мавсумда Испания чемпионатида Криштиану ва “Реал” “Гранада” посбонини асло аяб ўтирмади. Шу куни Мадридликлар томонидан урилган 9 та голнинг 5 таси Роналду ҳисобига ёзилди. Португалиялик 30, 36, 38, 54, 89 дақиқаларда гол киритишнинг уддасидан чиқди. Унга Бейл 2 та, Хамес ва Модрич эса биттадан голли узатмани амалга оширишди. Айнан мана шу беш гол Роналдуни ўша мавсум якунига кўра Ла Лигада энг яхши тўпурар бўлишига ҳам сабабчи бўлди. Боиси чемпионат якунларига кўра Криш Мессидан 5 та кўп голга ўзиб кетди.  

 

4. Криштиану Роналду. “Эспаньол” – “Реал Мадрид” 0:6 
12. 09. 2015. 3-тур. Испания чемпионати
 
Роналду 2015/16 йилги мавсумнинг дастлабки 2 ўйинида гол ура олмаган эди. У бор аламини Каталонияликлардан олди. “Эспаньол”га қарши ўйинда Криштиану 20 дақиқага келибоқ “хет-трик”ка эришади. Иккинчи бўлимда 61 ва 81 дақиқаларда яна иккита гол уриб бир йил ичида, боз устига 5 ойда иккинчи бора Испания чемпионатида бир ўйинда бешта гол урди. Энди бунақасини ҳатто Месси ҳам орзу қилади.  

 

5. Роберт Левандовски. “Бавария” – “Волфсбург” 5: 1 
22. 09. 2015. 6-тур. Германия чемпионати 
 
Левандовски “Волфсбург”га қарши ўйиннинг иккинчи таймида захирадан майдонга тушди ва орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг “Левандовски шоу” бошланиб кетди. Роберт 52, 55, 57 ва 60 дақиқаларда ҳам гол урди. Полшалик ҳужумчига 5 та гол уриш учун майдонга тушганига 14 дақиқа кифоя қилди. Бунинг устига у ана шу голларни атиги 9 дақиқа ичида урди. Бунақасига ўша Мессию Роналду ҳам хавас қилса арзийди.  

8034a73cff0bbcc94ea3c055d45f2ae3.jpg 
6. Серхио Агуэро. Манчестер Сити – Ньюкасл Юнайтед – 6:1 
03.10.2016.  8-тур. Англия Премьер-лигаси.
 
Агуэро "Нюкасл"га қарши кечган ўйиннинг 42, 49, 50, 60 ва 62 дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Серхиога қадар АПЛда 5 та гол урган 4 нафар футболчининг эч бири 20 дақиқа ичида бу ишни уддалай олмаган эди. Аргентиналик футболчи шу тариқа Премер лигадаги энг тезкор "пента-трик" соҳиби сифатида тарих саҳифаларидан жой олди. 
 

7. Максим Шацких. Ўзбекистон – Хитой Тайпейи 9: 0 
2007-йил. ЖЧ-2010 саралаш босқичи
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши ўйинлардан бирида Максим Шацких Хитой Тайпейи посбонини 5 бора хафа қилиб қўйди. СуперМакс 4, 16 ва 34 дақиқалрда гол уриб, биринчи таймдаёқ “хет-трик”ка эришди. У иккинчи бўлимда 57 ва 76 дақиқалрда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шацких терма жамоа таркибида бир ўйинда бешта гол урдики, бунақасини Роналду, Месси ва ўша Левандовски ҳам орзу қилмоқда.  

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:15, 14.04.2016.
Ўқилди: 6017 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.