"Бавария" ҳимоячиси Филипп Ламнинг фикрича, унинг жамоаси ЕЧЛ яримфиналидаги рақиби - "Атлетико"га қарши қандай ўйнаш кераклигини билади.
"Финалга чиқиш - қийин иш, аммо бу аввалдан тушунарли нарса эди. "Атлетико" - тажовузкор жамоа. Яхши ҳимояланади ва яхши ҳужум қила олади.
"Атлетико" бежизга "Барселона"ни чиқариб юбормади. Улар ўз жарима майдонларида ҳимояланаётган чоғларида ҳам хотиржам ҳаракат қиладилар. Қизиқ бўлади. Биз бундай ҳимояланадиган жамоаларга қарши қандай ўйнашни биламиз", - дейди Лам.