Миланнинг “Интер” клуби вингери Стефан Йоветич ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоасини ўзгартирмаслигини айтиб ўтди.
“Ҳеч қачон кетиш борасида ўйлаб кўрмаганман. “Интер”да яна узоқ муддат тўп суришни истайман. Ҳа, мен ва Икарди томон дарров танқидлар ёғдиришди, лекин барчасига вақт даркордир. Биз ўзимизнинг маъқул жиҳатларимизни кўрсатишга улгурдик. Фикримча, янада кучайишга қодирмиз”.