Ҳозиргина АҚШнинг Лос-Анджелес штати Инглвуд шаҳрида профессионал бокс кечаси ўз якунига етди.
Оқшомнинг марказий жангида ўрта вазн тоифасининг тўртта йўналишида жаҳон чемпиони бўлиб турган қозоғистонлик енгилмас боксчи Геннадий Головкин рингга кўтарилди.
У америкалик даъвогар боксчи Доминик Уэйдга қарши жанг ўтказди. Ушбу чемпионлик жанги узоқ давом этмади. Иккинчи раундда Головкин рақибини нокаутга учратди. Уэйд биринчи раунднинг ўзида нокдаун ҳолатига тушиб қолганди.