Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: “Ғалабага бўлган иштиёқ бизда кучлироқ эди”

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" - "Насаф" учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

-Учрашув ажойиб муҳитда ўтди. Ўйинга келадиган бўлсак, “Бухоро”ни чуқур ўргангандик. Мазкур баҳсга тактик схемамизни бироз ўзгартириб, бешта ярим ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Болаларимизни ғалабага булган иштиёқи кучлилик қилди. Бу тактика иш берди.

Олдинги йилгига қараганда бу йил “Бухоро” анча жиддий, мақсади юқори жамоа эканлиги кўриниб турибди. Улар юқори ўринлар учун курашишга қодир. Бу таркиб билан буни амалласа бўлади. Ўйинни топиб олиши учун вақт керак. Охирги йилларда клубимиз сиёсати – ўз футбол мактабидан иқтидорли ёшларни чиқариш, уларга имкон бериш. Улар ҳам қайсидир маънода ўзини оқлаяпти.

Бойдуллаев ва Шомуродовнинг аҳволи? Албатта бугун уларнинг ўрни жуда билинди. Шомуродов даволанмоқда. Кейинги уйинда сафимизга қўшилди. Эркин эски жароҳатини янгилаб олган. Геворкян қизил карточка туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Бу футболчилар билан Сайфиев ва Ҳамробеков сафимизга қайтса, ўйинимиз янада кучайиши аниқ.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:20, 24.04.2016.
Ўқилди: 3709 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик