Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ким кўпроқ ишлаган ёки ОФК термалари мураббийларига назар

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралашидаги бўлажак рақибимиз - Сурия терма жамоаси раҳбариятининг кимсан Жозе Моуриньога таклиф билан мурожаат этгани кенг футбол жамоатчилигида катта шов-шув келтириб чиқарди. Чунончи, Сурия араб дунёсидаги пул ошиб-тошиб ётган мамлакатлар қаторига кирмайди. Боз устига, айни пайт у ерда сиёсий нотинчлик ҳукм суряпти. «Беназир» сурияликлар чорловини қабул қилганидами...? Йўқ, қуйидаги мақоламиз Сурия термаси ёхуд Моуриньо ҳақида эмас, балки ОФК таркибидаги 46та терма жамоани бошқараётган мураббийлар, хусусан, уларнинг энг таниқлилари билан таништирмоқчимиз. Газетамизнинг 5 апрель куни чоп этилган сонида УЕФА терма жамоалари мураббийлари ҳақида маълумот бериб, улар орасида узоқ вақтдан буён барқарор ишлаётганларини алоҳида таърифлагандик. Демак, бугун ракурсни Осиёга буриб, шу мавзуда суҳбатлашамиз. Алоҳида қайд этиш жоиз, қитъамизда мураббийлар масаласи анча чалкаш. Мисол учун, 1 апрель ҳолатига кўра, Ироқ, Сингапур, Тожикистон, Лаос, Сурия ва Индонезия терма жамоаларида бош мураббий лавозими бўш. Покистон термаси бош мураббийининг айни пайт ишлаётган-ишламаётгани хусусида эса аниқ маълумот йўқ.

Биласиз, ОФК миқёсида Россия мундиали саралашида 46та миллий жамоа кураш бошлаганди. Шулардан атиги 18тасида маҳаллий мураббий иш олиб борди. Бу ҳам 1 апрель кунигача бўлган ҳолат. Кўплаб мамлакатларда бош мураббий ваколати шунчаки, расмиятчилик, холос. Камбоджа ва Сингапур термалари бунга мисол. Англиялик Харри Реднапп Иордания термасига маслаҳатчи-мураббий сифатида келганди, лекин тез орада унга бошқарувни топшириб қўя қолишди.

Европада мураббийликнинг алоҳида мактаблари бор - Болқон ороли, Испания, Португалия, Голландия, Италия... Бу ҳудудларда мураббийлик тизими конвейер мисоли ишлайди. Жанубий Америкада эса Аргентина ва Чили мактаби ҳаммадан илғор. Хўш, улкан Осиёда 46та федерацияга ўрнак сифатида кўрсатишга арзийдиган мураббийлик мактаби борми? Бу ҳақда батафсил маълумот олишни хоҳласангиз, барчасидан хабардор интернет ҳам ожизлик қилади. Умуман, Осиёда мураббийлар қўнимсизлиги даражаси жуда юқори. Ҳарқалай, Европадаги каби битта жамоани 8-9 йилдан буён бошқараётган мутахассиснинг ўзи йўқ. Ҳа, мураббийларни тезда исътефога чиқариб, уларга компенсация тўлашда муаммога учрамайдиган бой терма жамоалар бор экан, умумий ҳолат ҳали-вери ўзгармаса керак.

БАА. Маҳди Али Ҳассан Редҳа. Қитъамиз футболида тез ўсаётган мураббий. Айни пайт ҳеч кимнинг ихтиёрида Маҳдиники сингари бунчалик кўп истеъдодли футболчи йиғилмаган бўлса керак. Ушбу мутахассис ёшлар тизимида етарлича ютуқларга эришганидан сўнг 2012 йилнинг 12 августида уни миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашди. Маҳди Али БАА термаси бошқарувини қўлга олган атиги 4-маҳаллий мураббийдир. У футболчи сифатида «Ал-Аҳли» (1983-1998 йиллар)да тўп сурган. Севимли тактикаси: 4-2-3-1. Хусусан, Осиё кубоги-2015да шу тактикадан унумли фойдаланди. Ҳаттоки, Австралия термасига қарши кечган ярим финал баҳси (0:2)да ҳам бунга содиқ қолди.

Австралия. Анге Постекоглу. Австралиялик мураббийлар орасида клуб футболида энг кўп (7та) соврин ютган мутахассис. 2013 йилнинг 23 октябридан буён «соккеруз»га  устозлик қилмоқда. ОФК томонидан 2015 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган. Ҳимояда мустаҳкам қўрғон тузиши билан танилган. Австралия футболига Массимо Луонго, Мэттью Райан, Нэтан Бёрнс каби футболчиларни кашф этиб берди.

Ж.Корея. Ули Штилике. Германиялик мутахассиснинг шартномаси ЖЧ-2018 охиригача мўлжалланган. Корейслар ушбу мураббий бошқарувида Коста-Рика, Эрон ва Австралия терма жамоаларга ютқазишди, лекин унинг умумий статистикаси анча яхши.

Эрон. Карлуш Кейруш. 1982-1984 йилларда Португалияда футбол тараққиёти учун турли дастурлар яратган. Futbol 5 (беш йиллик футбол) ва аёллар футболи дастурлари шулар жумласидан. 2015 йилнинг 2 апрелида Эрон термасидан кетганини эълон қилган Кейруш тез орада (26 апрель куни) ортга қайтди. Осиё футболидаги энг таниқли мураббий, шубҳасиз, айнан форслар жамоасида. Умуман, Кейруш 2011 йилдан буён қўл остидаги термани янги даражага олиб чиқди. Унинг Эрон футболи олдидаги хизматларидан бири - хориждаги форсларни миллий жамоага жалб этгани. Дейлик, германиялик Даниэль Давари ва Ашкан Дежага, голландиялик Ризо Гучаннажот, швециялик Омид Назари, америкалик Стивен Бейташур каби футболчилар айнан Кейруш ташаббуси билан Эрон термасида ўйнай бошладилар.

Япония. Воҳид Халилхожич. «Самурайлар» бошқарувига 2015 йилнинг 12 мартида келди. Аслида уни ўз ватани - Босния ва Герцеговинада мамлакат терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхатига киритишганди. Лекин Халилхожич  бу таклифни рад этиб, «кунчиқар юрт»да иш бошлади. Босниялик мутахассис ўйин ташкил этиш услубига кўра, японларга жуда мос тушди. Айтганча, у бунгача Африкада Кот-д`Ивуар ва Жазоир термаларида фаолият юритганди.

Таиланд. Киатисук Сенамуанг. Киатисук Таиланд терма жамоаси сафида 130та ўйин ўтказиб, 65та гол урган. Бунақаси фақат Осиёда учраса керак. У мураббийлик фаолиятини 2006 йили «Хоанган Зялай» клубида ўйновчи-мураббий сифатида бошлади. Кейинроқ «Чула Юнайтед» ва «Чонбури» каби жамоаларни бошқарди. Энди эса  Осиёда йилнинг энг катта «сенсация»ларидан бирини қайд этиб улгурди. Тўғри, Сенамуанг жамоаси ФИФА рейтингида ҳали юқори 100таликка кирганича йўқ.

Ливан. Миодраг Радулович. Осиё футболига илк қадамини «Пахтакор» орқали қўйган черногориялик мутахасиссисни тактика устаси сифатида мақташади. Ўйин услубига назар солсангиз, унинг ротациядан чўчимаслиги яққол сезилади. 2010 йилнинг январь-апрель оралиғида «Пахтакор»да ишлаган Радулович клубнинг ОЧЛда гуруҳдан чиқишини таъминлаганди. Тошкентдан Москвага кетган Миодраг маълум муддат «Динамо» клубида ассистентлик қилди. У ҳозир ҳам УЕФА ва Черногория футбол иттифоқи ташкил этадиган курсларда мураббийларга маъруза ўқийди. Ливанликлар билан шартномаси 2018 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Севимли тактикаси: 4-2-3-1.

Баҳрайн. Серхио Даниэль Батиста. Аргентина олимпия термасини Пекин-2008 ғолиблигига етаклаган мураббий. Баҳрайн термасида иш бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятидан сўнг «Шанхай Шенхуа»ни бошқарганди. Осиёда айтарли ютуқларга эришишни хоҳласа, бошқа араб термасида ишлаши керакка ўхшайди.

Филиппин. Томас Дулей. 1992-1999 йилларда АҚШ терма жамоасида 81та ўйин ўтказган бу мураббий вақтида америкаликларни сардор сифатида майдонга олиб тушган. 1994 ва 1998 йиллардаги жаҳон чемпионати иштирокчиси. 2014 йил февралда Филиппин терма жамоаси бошқарувини  қўлга олган Дулейнинг илк ўйини малайзияликларга қарши кечганди - 0:0. Айни пайт АҚШ мураббийлари орасида хориж термасини бошқарган 8-мураббийдир. Дулейдан олдин Осиёда АҚШ вакилларидан 2 нафар мураббий ишлаганди.

Ф.ФАЙЗИЕВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:18, 25.04.2016.
Ўқилди: 6949 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.