Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси аъзоси Магомед Ибрагимов Рио–2016 ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Магомед Ибрагимов Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган биринчи жаҳон лицензион турнирида муваффақиятли иштирок этиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

-97 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Магомед Ибрагимов финалга қадар кечган беллашувларни ғалаба билан якунлаб, тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Нимчорак финалда Жанубий кореялик Ким Жаэ-гангни 4:0 ҳисобида, чорак финалда эса Япония терма жамоаси аъзоси Такеши Ямагучини 11:0 ҳисобида мағлуб этган ўзбекистонлик курашчи ярим финалда мўғулистонлик Доржхандин Худербулгадан 9:2 ҳисобида устун келди ва финал баҳсига чиқиш билан бирга, Рио–2016 ўйинларининг йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Финал беллашувида арманистонлик Георгий Кетоевга 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган Ибрагимов якунда кумуш медаль совриндори бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтган лицензион турнирда икки нафар ўзбекистонлик спортчи — Елмурат Тасмурадов (-59 килограмм) ва Мўминжон Абдуллаев (-130 килограмм) Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар томонидан Рио–2016 ўйинларига қўлга киритилган йўлланмалар сони 71 тага етди. Шулардан 25 таси паралимпиячиларга тегишли.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:12, 25.04.2016.
Ўқилди: 6252 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик