Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Суарес – биринчи, Роналду – иккинчи. Мавсум давомида энг кўп гол урган беш футболчи

Баҳо:
+ | -

«Sports.ru» блогери Алексей Меренков Европанинг кучли бешлик чемпионатларида (Англия, Испания, Германия, Франция ва Италия) иштирок этаётган футболчиларнинг жорий мавсум бошидан буён ҳозирги кунга қадар расмий мусобақаларда энг кўп гол киритган футболчилар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Луис Суареснинг жорий мавсумдаги голлари сони 53 тани ташкил қилмоқда ва у тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.

Испания чемпионатининг сўнгги икки турида («Депортиво» – 8:0, «Спортинг Хихон» – 6:0) тўрттадан гол киритган уругвайлик футболчи Ла Лигадаги голлари сонини 34 тага етказиб, у ерда ҳам пешқадамликни қўлга олди. Бунинг учун унга 32 та ўйин керак бўлди.

Европа Чемпионлар Лигасида Суарес 9 ўйинда 8 та гол киритди. Шунингдек, 29 ёшли ҳужумчи Испания Кубоги баҳсларида 5 та, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5 та ҳамда Уругвай термаси сафида 1 та гол киритишга муваффақ бўлган.

«Реал» етакчиси Криштиану Роналду уругвайлик футболчига нисбатан камроқ турнирларда иштирок этган бўлса-да, мавсум давомида 47 та голга муаллифлик қилган. Португалиялик 31 та голни Испания чемпионатининг 34 та ўйинида, қолган 16 та голни Европа Чемпионлар Лигасининг 10 та ўйинида урган.

Кучли бешликдан, шунингдек, «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович (42 та гол), «Барселона» етакчиси Лионель Месси (40 та гол) ҳамда «Бавария» форварди Роберт Левандовски (38 та гол) жой олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:39, 25.04.2016.
Ўқилди: 6646 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.