Кириш Регистрация

Суарес маошининг оширилишига умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес мавсум якунланганидан кейин жамоа билан яхшиланган шартнома имзолашга умид қилмоқда. Ҳозирги пайтда Суареснинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилади.

Ушбу мавсум натижалари бўйича Суареснинг ўзи маошининг оширилишига муносиб иш қилган дея ҳисоблайди. Клуб раҳбарияти унинг фикрига қўшилмоқда, аммо ҳали музокаралар бошланмади.

Эслатиб ўтамиз, икки мавсум олдин Суарес «Ливерпуль»дан Каталонияга кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган. Испания чемпионатининг ушбу мавсумида уругвайлик футболчи 32та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урди ва 13 голга ассистентлик қилди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 19:30, 26.04.2016.
Ўқилди: 3240 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.